ҚАЧОН ШУКР ҚИЛАСАН?
– Оилали киши билан ўтириб қолдим, у завқ шавқ билан оила қурмаган пайтдаги ҳолатини гапириб берди.
– Оила қурмаган киши билан ўтириб қолдим, у оилалилар ҳаётини ҳасад қилиб гапирди.
– Бадавлат одам билан гаплашиб қолдим, у завқ шавқ билан оддий ва соддадил одамлар ҳақида гапирди.
– Камбағаллар билан гаплашиб қолдим, улар камбағалликларидан нолиб, бойликка ошиқ эканларини айтдилар.
– Зиёли киши билан гаплашдим, у жоҳиллик ҳукмрон сурган даврдаги илмдан шикоят қилиб қолди.
– Жоҳил кимса билан гаплашдим, у илмга эриша олмаганидан шикоят қилар эди.
– Қария билан гаплашдим, у ёшлик пайтини орзу қилиб гапирарди.
– Ёш бола билан гаплашдим, у қачон сизлар каби катта бўламан, дер эди.
Кейин ўзим якка ўтириб, ўзимга ўзим булар ҳақида гапирдим. Шунда нафсим менга уларни барчалари бахтли, аммо уларда розилик етишмайди, деб айтди.
Аллоҳим! Аввалда ҳам, охирида ҳам ва барча ҳолатларда ҳам Сенга ҳамд бўлсин!
@konspektor