Жиззах шаҳридаги Эски шаҳар деҳқон ва буюм бозоридаги аянчли аҳвол ҳақида видеолавҳа
берган эдик. Хусусан, ёғингарчиликлар оқибатида савдо қиладиган расталар атрофи ҳамда йўлларда ҳаракатланиш азоблиги.
Аҳоли гавжум бўлиб, савдо қиладиган жойлардаги шароитлар умуман талабга жавоб бермаслиги.
Мутасаддиларнинг бу ҳолатга бефарқлиги ҳақида айтиб ўтилганди.
Орадан икки кун ўтиб, холат кўздан кечирилганда, чиқиндилар олинмоқда бироқ, муаммолар камайиши ўрнига яна ўрганишларда камчиликлар кўзга кўрина бошлади.
Жумладан, ички йўллар абгорлиги ва сув тизимини чиқиб кетиш йўллари ташкил этилмаган.
Кунига минглаб одам савдо қиладиган бу бозор қачон талаб даражасида бўлади?
Мутасаддилар доимгидек бефарқ ва "уйқуда", сотувчи ҳамда аҳоли ҳам боқибеғамдек гуё.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi