Смотреть в Telegram
56-модда. Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар Қуйидаги ҳолатларда жиноят содир этиш жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топилади: а) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан; б) ёш бола, қария ёки ожиз аҳволдаги шахсга нисбатан; в) хизмат вазифаси ёки фуқаролик бурчини бажарганлиги муносабати билан шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан; г) айбдорга моддий томондан, хизмат жиҳатидан ёки бошқа жиҳатдан қарам шахсга нисбатан; д) ўта шафқатсизлик билан; е) кўпчилик учун хавфли бўлган усулда; ж) ёш бола ёки руҳий ҳолатининг бузилганлиги айбдорга аён бўлган шахсдан фойдаланган ҳолда; з) жиноят натижасида оғир оқибатларнинг келиб чиққанлиги; и) умумий офат шароитидан фойдаланган ҳолда ёки фавқулодда ҳолат вақтида ёхуд оммавий тартибсизликлар жараёнида; к) ғаразли ёки бошқача паст ниятларда; л) ирқий ёки миллий душманлик ёхуд адоват замирида; м) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда ёки уюшган гуруҳ ёхуд жиноий уюшма томонидан; н) илгари ҳам қасддан жиноят содир этган шахснинг такроран ёки қасддан янги жиноят содир этиши; о) мастлик ҳолатида ёки гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кишининг ақл-идрокига таъсир қилувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этиш. Суд содир этилган жиноятнинг хусусиятини эътиборга олиб, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатларни оғирлаштирувчи ҳолат деб топмаслиги ҳам мумкин. Суд жазо тайинлашда ушбу моддада назарда тутилмаган ҳолатларни оғирлаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин эмас. Ушбу ҳолатлар Кодекс Махсус қисмининг моддасида жиноят таркибининг зарурий белгиси сифатида назарда тутилган бўлса, жазо тайинлашда ҳисобга олинмайди.. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств