45-модда. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш
Шахсни муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш суд тайинлаган муддат давомида айбдорнинг корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларда у ёки бу мансабни эгаллашини ёхуд у ёки бу фаолият билан шуғулланишини тақиқлашдан иборатдир. Ана шундай мансаб ёки фаолиятнинг тури суд томонидан айблов ҳукмида кўрсатилади.
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш айбдорнинг мансаби ёки иш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган жиноятни содир этганлиги учун асосий жазо тариқасида тайинланганда — бир йилдан беш йилгача муддатга, қўшимча жазо тариқасида тайинланганда — бир йилдан уч йилгача муддатга белгиланади.
Агар муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш айбдорга асосий жазо тариқасида тайинланмаган бўлса, бундай жазо суд томонидан ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган ҳар қандай турдаги жазога қўшимча жазо тариқасида тайинланиши мумкин.
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш жазосига қўшимча жазо тариқасида тайинланган бўлса, асосий жазонинг бутун муддатига, бундан ташқари суд ҳукми билан тайинланган муддатга жорий этилади. Бу жазо бошқа асосий жазоларга қўшимча жазо тариқасида тайинланганда ва маҳкум шартли ҳукм қилинганда унинг муддати ҳукм қонуний кучга кирган вақтдан бошлаб ҳисобланади.
@jinoyatkodeksi_uz