Смотреть в Telegram
44-модда. Жарима Жарима айбдордан давлат даромадига ушбу Кодексда белгиланган миқдорда пул ундиришдир. Жарима базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан олти юз бараваригача миқдорда белгиланади. Агар ҳукм қилинган шахс жазо тариқасида тайинланган жаримани мажбурий ижро этиш учун белгиланган муддатларда тўлашдан бўйин товласа ёхуд қарздорда ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулк мавжуд эмаслиги туфайли мажбурий ижро этиш учун белгиланган муддатлар мобайнида жаримани ундиришнинг имкони бўлмаса, худди шунингдек кечиктириш муддати тугаганидан кейин жарима тўланмаган ёки жаримани бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари бузилган тақдирда, суд жариманинг тўланмаган миқдорини мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Бундай ҳолда мажбурий жамоат ишларининг икки ярим соати базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги жаримага тенглаштирилиб, тўрт юз саксон соатдан кўп бўлмаган муддатга, ахлоқ тузатиш ишларининг, хизмат бўйича чеклашнинг, озодликни чеклашнинг ёки озодликдан маҳрум қилишнинг ҳар бир ойи базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн олти баравари миқдоридаги жаримага тенглаштирилиб, уч йилдан кўп бўлмаган муддатга тайинланади. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств