Смотреть в Telegram
278 прим 6-модда. Зарар келтирувчи дастурларни яратиш, ишлатиш ёки тарқатиш Компьютер тизимида сақланаётган ёки узатилаётган ахборотни рухсатсиз йўқ қилиб юбориш, тўсиб қўйиш, модификациялаштириш, ундан нусха кўчириш ёки уни қўлга киритиш мақсадини кўзлаб компьютер дастурларини яратиш ёки мавжуд дастурларга ўзгартиришлар киритиш, худди шунингдек махсус вирус дастурларини ишлаб чиқиш, улардан қасддан фойдаланиш ёки уларни қасддан тарқатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; г) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств