Смотреть в Telegram
269-модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш қоидаларини бузиш Автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш қоидаларини бузиш, яъни автомобиль йўлларида ва шу йўллар учун ажратилган минтақада тегишли рухсатсиз ер ости ва ер усти коммуникациялари ўтказиш, уларни таъмирлаш, бу ишларни бажаришнинг белгиланган шартлари ва муддатларига риоя қилмаслик, ўзбошимчалик билан арклар, тўсиқлар, шлагбаумлар ёки бошқа иншоотлар ўрнатиш, йўлларга материал ва бошқа нарсаларни уюб қўйиш, йўл устини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, — уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш: а) одамларнинг ўлимига; б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств