263-модда. Темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво транспорти воситаси ёки алоқа йўлларини яроқсиз ҳолатга келтириш
Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспорти воситалари, алоқа йўллари, улардаги иншоотлар, сигнализация қурилмалари, алоқа ёки бошқа транспорт ускуналарини қасддан бузиш, уларга шикаст етказиш ёхуд уларни бошқа усулда фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келтириш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат одам ўлишига сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) одамлар ўлимига;
б) ҳалокатга;
в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
@jinoyatkodeksi_uz