Смотреть в Telegram
261-модда. Маст ҳолдаги шахснинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиш Транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул шахснинг маст ҳолатдаги ёки гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бўлган шахсни темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль транспорти ёки бошқа транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиши баданга оғир шикаст етказилишига ёхуд одам ўлишига сабаб бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств