Смотреть в Telegram
260-модда. Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш Транспорт воситасининг ҳаракат ёки ундан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларининг темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортини бошқарувчи шахс томонидан бузилиши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, — саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш: а) одамлар ўлимига; б) ҳалокатга; в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, — ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств