237-модда. Ёлғон хабар бериш
Ёлғон хабар бериш, яъни жиноят тўғрисида била туриб ёлғон хабар бериш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) айбловнинг сунъий далилларини вужудга келтирган ҳолда;
б) ғаразгўйлик ниятларида;
в) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб;
г) оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб содир этилган бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
@jinoyatkodeksi_uz