Смотреть в Telegram
230 прим 1-модда. Далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) Исботлашни амалга ошираётган шахслар ёки исботлашда иштирок этиш учун жалб қилинаётган шахслар томонидан далилларнинг терговга қадар текширув ва жиноят ишлари материаллари бўйича далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш чоғида ғаразли ёки бошқа паст ниятларда ҳужжатларга ёхуд ашёларга била туриб ёлғон маълумотларни киритишда ва ўзга бузиб кўрсатишларда намоён бўладиган сохталаштирилиши (қалбакилаштирилиши), — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса; б) шахсни ушлаб туришга, қамоққа олишга, жиноий жавобгарликка тортишга ёки жиноий жавобгарликдан озод этишга, ҳукм қилишга ёхуд оқлашга сабаб бўлса, — муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Оғир ёки ўта оғир жиноят тўғрисидаги жиноят иши бўйича далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш), худди шунингдек далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) оғир оқибатларга олиб келган бўлса, — муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств