230-модда. Айбсиз кишини жавобгарликка тортиш
Суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан айбсизлиги аён бўлган шахсни ижтимоий хавфли қилмишни содир этганликда айблаб жавобгарликка тортиш —
икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат оғир ёки ўта оғир ижтимоий хавфли қилмиш содир этганликда айблаб содир этилса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
@jinoyatkodeksi_uz