201-модда. Зарарли кимёвий моддалар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш
Хўжалик фаолиятида ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, минерал ўғит, ўсиш биостимулятори ёки бошқа кимёвий дориларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш одамларнинг оммавий касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёхуд бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар одам ўлишига сабаб бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
@jinoyatkodeksi_uz