200-модда. Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузиш
Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузиш ҳайвонларнинг ёки паррандаларнинг эпидемик касалликлари (эпизоотиялар) тарқалишига, уларнинг ялпи қирилиб кетишига ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
@jinoyatkodeksi_uz