Смотреть в Telegram
178-модда. Чет эл валютасини яшириш Корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларда валюта операцияларини амалга оширувчи ходимлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг ваколат берилган банклари ҳисобига ўтказилиши лозим бўлган чет эл валютасининг қасддан яшириб қолиниши — базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш: а) ғаразгўйлик билан; б) такроран; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг биринчи қисмида, иккинчи қисмининг «а» ва «в» бандларида назарда тутилган жиноятни биринчи марта содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда яширилган чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг ваколат берилган банклари ҳисобига ихтиёрий равишда ўтказилишини таъминлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств