Смотреть в Telegram
114-модда. Жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт) Шифокор акушер ёки гинеколог томонидан даволаш муассасаларидан ташқари жойларда ёки тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган ҳолда сунъий равишда ҳомила тушириш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солиш ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Сунъий равишда ҳомила туширишга ҳуқуқи бўлмаган шахснинг бундай ишни амалга ошириши — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар эҳтиётсизлик орқасида: а) жабрланувчининг ўлишига; б) бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса, — икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств