106-модда. Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш
Жабрланувчи томонидан қилинган ғайриқонуний зўрлик ёки оғир ҳақорат, шунингдек айбдорнинг ёки унинг яқин кишисининг ўлимига ёки соғлиғига зиён етказилишига сабаб бўлган ёхуд сабаб бўлиши мумкин бўлган бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар туфайли тўсатдан юз берган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
@jinoyatkodeksi_uz