Смотреть в Telegram
97-модда. Қасддан одам ўлдириш Қасддан одам ўлдириш — ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш, яъни: а) икки ёки ундан ортиқ шахсни; б) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни; в) айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни; г) ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсни ёки унинг яқин қариндошларини; д) бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усулда; е) оммавий тартибсизликлар жараёнида; ж) ўта шафқатсизлик билан; з) номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда; и) тамагирлик ниятида; к) миллий ёки ирқий адоват замирида; л) безорилик оқибатида; м) диний таассублар замирида; н) киши аъзоларини кесиб олиб, бошқа кишига кўчириш (трансплантат) ёки мурданинг қисмларидан фойдаланиш мақсадида; о) бошқа бирор жиноятни яшириш ёки унинг содир этилишини осонлаштириш мақсадида; п) бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда; р) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; с) ўта хавфли рецидивист томонидан қасддан одам ўлдирилиши — ўн беш йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств