92-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллашнинг умумий асослари
Ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасолик ҳолатида содир этган ёки ҳукм чиқарилгунига қадар ёхуд жазони ўташ вақтида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган тарзда руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахсга нисбатан, агар у ўзининг руҳий ҳолати ва содир этган қилмишининг хусусиятига кўра жамият учун хавф туғдирса, суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланиши мумкин.
@jinoyatkodeksi_uz