Смотреть в Telegram
87-модда. Мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган вояга етмаган шахс, агар содир этган қилмишининг хусусиятлари, айбдорнинг шахси ва ишнинг бошқа ҳолатларини эътиборга олиб, уни жазо қўлламасдан туриб ҳам тузатиш мумкин деган хулосага келинса, жавобгарликдан озод қилиниб, иш вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияда кўришга топширилиши мумкин. Беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш назарда тутилган унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган ёки ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни такроран содир этган вояга етмаган шахсни, мазкур модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, суд жазодан озод қилиш ва унга нисбатан мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши шарт. Вояга етмаган шахс ривожланишда ўз ёшига нисбатан анча орқада қолган бўлса ва содир этган қилмишининг аҳамиятини тўла равишда англаб етмаса, суд жазо ўрнига мажбурлов чораси қўллаш мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиши шарт. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств