Смотреть в Telegram
85-модда. Озодликдан маҳрум қилиш Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси олти ойдан ўн йилгача муддатга тайинланади, ушбу Кодекс 86-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлариданазарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Озодликдан маҳрум қилиш жиноят содир этиш пайтида ўн уч ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахсларга нисбатан: б) оғир жиноят учун — олти йилгача; в) ўта оғир жиноят учун — ўн йилгача муддатга тайинланади. Озодликдан маҳрум қилиш жиноят содир этиш пайтида ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан: б) оғир жиноят учун — етти йилгача; в) ўта оғир жиноят учун — ўн йилгача муддатга тайинланади. Вояга етмай туриб ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган ёхуд қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланмайди. Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств