80-модда. Судланганлик ҳолатининг тугалланиш ёки судланганликни олиб ташлаш муддатларини ҳисоблаш
Судланганлик ҳолатининг тугалланиш ёки судланганликни олиб ташлаш муддатлари асосий ва қўшимча жазолар ўтаб бўлинган ёки ижро этилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Агар шахс тайинланган жазодан қонунда белгиланган тартибда муддатидан илгари озод қилинган ёхуд жазо енгилроғи билан алмаштирилган бўлса, судланганлик муддати муддатидан илгари озод қилинган ёки енгилроғи билан алмаштирилган жазонинг амалда ўтаб бўлинган қисмидан ҳисобланади.
Агар ушбу Кодекснинг
44,
46-моддалари асосида ҳукм бўйича тайинланган жазони суд бошқа жазо билан алмаштирган бўлса, судланганлик муддати жазонинг амалда ўтаб бўлинган ёки ижро этилган қисмидан ҳисобланади.
Агар жазони ўтаб чиққан шахс судланганлик ҳолатининг муддати тугамай, яна жиноят содир этса, судланганлик ҳолатини тугатувчи муддатнинг ўтиши тўхтатилади. Илгари содир этилган жиноят учун судланганлик ҳолатининг тугаш муддати охирги содир этилган жиноят учун (асосий ва қўшимча) жазони амалда ўтаб бўлганидан бошлаб ҳисобланади.
@jinoyatkodeksi_uz