Омад атрофингизда…
Жуда кўпчилик кўпчилик бизнес эгалари, бизнес бошламоқчи бўлган одамлар қандай муваффақиятга эришиш ҳақида ўйлашади… лекин кимнингдир бизнеси кундан кунга ривожланиб кетаверади, кимдадир эса бу унчалик ҳам ўхшамайди… ёпилиб кетаётган бизнесларнинг ҳам анчагина.
Бизнесда омадни сизга ҳеч ким қўш-қўллаб олиб келиб бермайди, сиз унга ўзингиз боришингиз керак. Қандай борилади деб сўрасангиз, бунинг бирдан бир йўли нетворк, яъни ўзбекча айтганда таниш-билиш.
Ҳа, тўғри тушундингиз, таниш-билишнинг ўрни бизнесда жуда муҳим, яқинда Туркиядаги бир гуруҳ ёшлар янги лойиҳа ишлаб чиқишибди ва лойиҳа учун 3 миллион доллар йиғишибди.
Буни қандай қилишган?
1915-йилда бутун дунё тадбиркорларини бирлаштирувчи ташкилотга асос солинган, бу ташкилот 120 дан ортиқ давлатда мавжуд, ташкилотнинг жаҳон президенти ва маҳаллий президентлари бор, улар бутун дунёдаги тадбиркорларни бир-бири билан боғлаб турли даражадаги ҳамкорликларни ташкил қилишади.
Бу ташкилот орқали ёш тадбиркорлар ўз лойиҳалари учун инвесторлар топишади, кимдир ҳамкор топади, кимдир саёҳат дўстлар орттиради… хуллас “бутун дунё тадбиркорлари бирлашинг”… деган шиор айнан шу ташкилотга тегишли.
Туркиядаги бир гуруҳ ёшлар айнан шу ташкилотга аъзо бўлиб ўз лойиҳаларига 3 миллион доллар инвестиция жалб қилишган.
JCI ташкилоти 2024-йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳам фаолият юритади. Унинг телеграм манзили мана бу
👉линкда, аъзо бўлиб кузатиб боришингиз мумкин.
16-ноябрь куни Ҳилтон меҳмонхонасининг конференц залида 2025-йил JCI Ўзбекистон президентини сайлаш бўйича қурултой бўлади, қурултойга хоҳлаган одам келиши мумкин, бемалол келиб, танишиб, ўзингизга мос нетворк яратишни бошлашингиз мумкин.
JCI Ўзбекистон ташкилотига аъзо бўлиш пуллик: талабалар учун йилига 50 доллар, тадбиркорлар учун йилига 200 доллар. Лекин бу пулга бир дунё янги билимлар, таниш-билишлар, дўстлар орттиришингиз мумкин. Энг асосийси янгидан янги бизнес ғояларнинг уясига тушиб қоласиз.
P.S. Барчани қурултойда кутиб қоламиз.
@bektoshkhatamov