Смотреть в Telegram
Овчилар ва "ўлжа"лар 🦊Овчилар ёки тулки табиатлилик: Фаол ва ташаббускор, одатда барча билан ширинсўз, бундай шахслар ўз мақсадларига фаол ҳаракат қиладилар, вазиятни қўлга олишга интиладилар. Стратегик: Улар "ўлжа"ни қандай қўлга киритиш ҳақида олдиндан режа тузадилар, ҳис-туйғулардан кўра мантиққа амал қиладилар. Улар рақобатдан қўрқмайдилар ва кўпинча ғолиб чиқишга интиладилар. Ҳеч кимни ўзларига дўст сифатида кўришмайди, улар учун фақат рақобат мавжуд. Овчи табиатли одамлар айёр ва маккор бўлиб, кучли манипулятор. Бундай табиатли эркаклар ўзларидан содиқ дўст ясашса, аёллар сохта Золушка ясашади. Ва ҳаётда муваффақиятлироқ бўлишади. 😔 Ўлжалар: Меҳрибон ва ишонувчан: бошқаларнинг таъсирига тез бериладилар, манипуляцияга мойил, ўта тўғрисўз. Қаршилик кўрсатишдан қўрқишлари мумкин, бу эса уларни "ўлжа" қилиши эҳтимолини оширади. Улар кўпинча ҳис-туйғулар билан иш кўрадилар, шу сабабли овчиларнинг манипуляциясига тушиб қолишлари мумкин. Тўғри одамларни " ўлжа" деб ҳисоблаш адолатсизлик, албатта, бу одамлар ўзининг соддалиги ёки қонун-қоидага кучли амал қилиш одати сабабли манипуляция қурбони бўлади. Уларни доимий "ўлжа" деб қараш ҳам тўғри эмас, чунки соддалик ва ҳалоллик баъзи вазиятларда кучли томон ҳам бўлиши ҳам мумкин. Ҳаётдаги мувозанат қонуни, яхши ният қонуни ҳам катта кучга эга бўлиб, тўғрилик яхши ният билан бирга қоришганда, албатта улкан муваффақиятлар келтира олади, деб ҳисоблайман. @imaginative_girl
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств