Смотреть в Telegram
🧕
Muslimalar kundaligi
#кундошлар 131-қисм Муаллиф: Наргиза Усанбоева Гулюз опасига кўзларини катта-катта очиб қаради. - Нега анқайиб қолдинг? Ҳомиладор бўлиш эҳтимолинг катта-ку. Гулюз ҳеч нарса демади. Фақат уялиб кетди. Сўнг анча вақт ўтгач, опасидан сўради: - Опа, тест қандай қилинади? Кейин... Умиднинг олдида айтманг. Уяламан... Гулҳаё синглисини қучоқлаб олди: - Ўтир, яхшилаб тушунтираман. Сен эрталаб биров уйдан қувгандек, югуриб келма. Яхшилаб дамингни ол. Жа бўлмаса, ишга Гулрангни чақирамиз... - Хўп, - Гулюзнинг қулоғига опасининг бошқа гапи кирмади. Ширин орзуларга берилиб кетди.
🍃
Ҳилолани нариги маҳаллада яшагани билан Эркин амаки ҳам, Ойниса хола ҳам яхши танирди. Айнан Зоирнинг аёли бўлгани учун ҳам яхши танишарди. - Келин, нималар деяпсиз? – деди Ойниса хола қўрқиб. - Ўз-ўзидан келганим йўқ! Куйганимдан келдим. Оилам бузилаётганидан келдим! – йиғлаб қичқирди Ҳилола. – Бу бузуқ қизларингни дастидан тинчлик борми, йўқми? - Бу нима деганингиз? – ғазаби қайнади Эркин амакининг. - Қизинг ҳалиям эрим билан ўйнашиб юрибди! Мана, исбот! – Ҳилола ўта жаҳли чиққанидан сенлаб гапира бошлади. Шоша-пиша телефонидаги Зоирнинг Севарага ёпишиб турган суратини катта қилди-да, Эркин амакининг бурни тагига олиб келди. – Йиғиштириб олсанг, ол, қизингни! Ё ёзишмаларини, овозли хабарларини ҳам кўрсатайми? Давоми бор
❤️
бу – илҳом! Босиб ўтинг!
Поделиться
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств
Запустить