Смотреть в Telegram
49 — Анора, — эрталабдан ишга кетаётган қизнинг йўлини Аброр тўсди, — яхшимисиз? — Ассалому алайкум, — қиз унга қарамасдан салом бердию, уни айланиб ўтиб йўлини давом қилди. — Анора шошманг, — Аброр унинг ортидан келаркан, — менга ишонишингиз учун нима қилай? — Нимадир қилишга мажбур эмассиз. Мени тинч қўйсангиз бўлди. — Буни иложи йўқ, — Аброр у тенги юраркан, — мен бугун ойим билан сиз ҳақингизда гаплашмоқчиман. Насиб қилса жуфти ҳалолим бўласиз. — Аброр мен ўшандаёқ жавобимни айтганман. Шундай экан, мени тинч қўйинг, — Анора шундай деганча тез-тез юриб кетди. — Мен таслим бўлмайман, — Аброр кечадан бери ўйлаётганларини бугундан қолдирмасдан амалга ошириш қарорини қатъий қилганча ишига кетди. 🌺🌺🌺 — Опа тўғри қилаётганингизга ишончингиз комилми? — Сарагул опаси Каромат опанинг қўлидаги матоларга бир қараб қўйганча сўради, — Аброрнинг кўнглига ҳам бир қўл солиб кўрсангиз бўлармиди? — Эркак киши хотинни яхши ёмонлигини қаердан ҳам биларди? Унга ёқадиганини ўзим танлаб бераман, яшайди шу билан. Шу пайтгача ҳам мени айтганим бўлган, бундан кейин ҳам шундай бўлади. — Кейин афсус қилмасангиз бўлди, — Сарагул бошқа бу мавзуда гапирмади. Опа-сингил иккиси тушлик пайти Каромат опа топган қизникига совчиликка бориб келишди. — Ойи мен келдим, — Аброр ойиси яхши кўрган ширинликни кўтарганча кириб келаркан, — топингчи сизга нима олиб келдим? — Яхши келдингми? — Каромат опа ўзгача хуш кайфиятда ўғлига пешвоз чиқаркан, — сенга хушхабар айтишимни билиб, ширинлик олиб келдингми? — Хушхабар? — Аброр оёқ кийимини ечиб, четга олиб қўяркан, — яна қанақа хушхабар? — Бугун холанг билан совчиликка бордик. Қизни бир кўрсанг эди. Ой деса... — Ойи мен сизга айтга.... — Мен ҳам айтгандим. Мен нима десам шу бўлади. Сабиҳага уйланасан. Ундан бошқасини келин қилмайман.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств