Смотреть в Telegram
📚
Ibratli Hikoyalar
📚
48 — Ўзи кетар ёр-ёр, ўзи келар ёр, — Ҳалима опа лабини қийшайтириб, қошини учириб қўйди, — келибдиларда? — Наргизага менсимагандек кўз қири билан қараб қўйганча, — хотинингни олиб келганинг яхши бўлибди ўғлим, — жилмайганча Фурқатга гапира бошлади, — эндигина оғилхонани тозаламоқчи бўлиб тургандиму, лекин шу белим қурғур қўймаётганди, — белини ушлаганча, — қани келинпошша ишга киришинг. Олдин оғилхонани тозаланг, кейин ҳовлиларни супуринг. Орада катта қоғонда сув иситиб кир ювинг. Кечга сўмса қиларсиз. Жудаям тандирнинг иссиққина сўмсасидан егим келиб юрганди ўзи. — Хўп бўлади ойижон, — Наргиза қанчалик жони оғримасин жимгина оғилхона томонга кетди. Чунки қайнонасини ҳам, эрини ҳам билади. Уларнинг ҳеч бирининг раҳми келмайди унга, — иложи бўлиши билан қочиб кетаман, — ўйлади у. Бу сафар узоққа кетаман. На булар, на бошқалар топа олмайдиган жойларга.
🌺
🌺
🌺
— Ассалому алайкум, — Дилафруз дарвоза олдида кутиб олган овсинига салом берганча қизлари қатори ўтираркан, — мени асалларим эсли қиз бўлиб ўтиришдими? — навбати билан уларнинг юзларидан ўпиб қўяркан, — катта раҳмат опа. Яхшиям сизлар борсизлар. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. — Ахир опа-сингилдек гапмиз, — Манзура кўзларини сузиб, — қарасак бегонани фарзандларини қарабмизми? Бирингиз укам, бирингиз синглимсиз ахир. — Раҳмат, — Дилафруз қайта-қайта миннатдорчилик билдириб ортига қайтди. Таксида яна ўз ҳаёллари билан банд бўлиб кетар экан, телефоннинг овози ҳаёлларини тарқатиб юборди. Телефонни қўлига олиб, экрандаги ёзувни кўриб ҳафсаласи пир бўлди, — битта сен кам эдинг, — деганча телефонининг ён тугмасини босиб қўйди. Уйига келиши билан қизларини хонасига олиб кириб уст-бошини алиштириб, жойларига ётқизиб ўзига ҳам ерга жой солди. Бугунча уларнинг хонасида, ёнида ухлашни истади. Ярим тунгача уйқуси келмади. Негадир юраги ғаш. Худдики, ҳозир ухлаб қолса ҳамма нарсани йўқотадигандек туюлаверарди.
Поделиться
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств
Запустить