Смотреть в Telegram
Қоронғу жойдаман.... На нур, на чироқ. Йўқ бирор суҳбатдош, дўст ёки ўртоқ. Лек бирдан ҳамма ёқ ёришар, эй вох! Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса. Ўзимга қарайман олиб бир оз тин. Эгнимда оқ, енгсиз, ёқасиз кийим. Сўроқ фариштаси тинглаб турар жим. Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса. Оғир тупроқлар ҳам парга бўлар тенг. Амал дафтаримни ўнгдан бергин денг. Тор манзил маконим бўлиб кетар кенг. Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса. Савол жавоблардан ўтиб тез, осон. Гуноҳларим бир-бир кечирилган он. Йўл оламан тўғри жаннатга томон. Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса. Кавсар сувларидан бахраманд бўлай. Хуру-ғилмонларнинг сафида турай. Бошимга нурдан бир ажиб тож кияй. Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса. Бунда керак эмас шон шухрат, эъзоз... Керак эмас таом, зеб-зийнат, пардоз. Етти осмон узра этаман парвоз. Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса. 🇺🇿 Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств