Fotografiya/Fotojurnalistikaga befarq boʻlmaganlarni yilning eng oʻziga xos fotokoʻrgazmasiga taklif etamiz.
"Bir maktab – turfa nigoh" nomlangan ushbu koʻrgazma ʼʼUstoz-Shogirdʼʼ anʼanasiga asoslangan boʻlib, unda fotorassom va fotojurnalist Husniddin Atoning shogirdlari — Dilruh Isomiddinova, Madina A'zam, Xolida Musulmon, Kamron Hasanov, Eʼzoza Umr, Fazilat Soib, Mumtozbegim, Marvarida Isroil, shuningdek eshitish imkoniyati cheklangan fotosuratchilar— Murod Yusuf, Gulnoza Adham hamda Mariya Malinovskayalarning turli yoʻnalishdagi sara foto asarlari, shuningdek, Husniddin Atoning Parij 2024 Paralimpiya o‘yinlaridagi eng sara asarlari oʻrin olgan.
Бир неча ҳафта олдин Даракчи таҳририяти Ўзбекистонда ўтаётган Фестиваллар, мусиқа маданиятимиз ва шунга яқин мавзуда фикрларимиз билан қизиққан эди. Ниҳоят бугун шу фикр-мулоҳазалар интернет юзини кўрибти.
Сўнгги икки кун анча масулиятли кечди. Бу сафар менга БМТ бош котиби Антонио Гутерриш жанобларининг Тошкентга расмий ташрифини суратга олиш топширилди.
Суратга олишда-ку муаммо йўқ, лекин фотолар учун берилиши керак бўлган изоҳ ва метадата бир оз тер тўктирди. Бу яна бир яхши тажриба албатта. Энди ҳар галгидек бу тажрибани шогирдлар билан бўлишамиз, токи уларга ҳам шундай масулиятли вазифа келганда тайёр бўлишсин.
Хомиладор сингилларимиз учун бирор нишон, белги жорий қилиниши лозим. Акс ҳолда жамоат транспортида уларнинг тик туриб кетаётганларини на биз, ва на ўтирволиб бемалол телефон ўйнаб кетаётган йигитларимиз пайқамай қолишяпти.
Тошкент экологиясини ва жамоат транспортини яхшилаш учун "велосипед" ихтиро қилиш, "янги экан", "фалон давлат шунақа қурибти", "фалон компания шунақа инновацион ечим беряпти" деб ҳар нарсани қуриб ташлайвериш шарт эмас.
Сиз раҳбарлар энг оддийси, вело йўлакларни сифатли, халқаро андозага мос қилиб қўйсалариз етарли. Велосипедда ҳаракатланмаган раҳбарлар буни самарасини билмайдида афсуски.
Хорижлик инвесторга эса пул бўлса бўлди. Истаган масалада сизни бошизни қотириб, фалон-фалон халқ пулини ечиб олиб кетаверади.