Смотреть в Telegram
Эрталаб ойнанинг олдига бориб қарадим,кўзларим бироз шишиб,юзларимда тоғамнинг кечаги печатлари ва лабим чеккасида қон қотиб қолибди,анчагина ачинарли аҳволда эдим . Юзимни куп бора муздай сувда ювиб,қора маска тақиб олганча мактабга кетдим . Синфдошларим билан биринчи синфдан чиқишмайман,негаки Нозанин илк бора мактабга бир синфга борганимизда мени етим деганди,болалар ҳам худди мен билан гаплашса ёки бирга юрса уларнинг ҳам ота-онаси вафот этади,менга ўхшаб етим бўлиб қолади деб ўйлаган . Қандай,аҳмоқгарчилик . Ўша вақтда бола қалбимда дунёлар аллақачон қулаб бўлганди,тикланиб бўлмас ва уни истамас даражада . Шундай қилиб,катта булганимда бу унут бўлсада,бола қалбимда яхшигина из қолдирган синфдошларим билан ўшандан бери умуман гаплашмаймиз . Мен ҳам фақат илм олиш билан банд бўлиб,бунга эътибор ҳам бермаганман . Синфда ҳеч ҳам эътибор тортмадим,дарсим тугаб мусиқа мактабига бордим . Келганимда Рафетни кўриб,юзим ёришиб барчаси унут бўлди. --Нега маска тақиб олдинг?-келганимдан дарров,суриштирни бошлаб юборди. --Бир сиз билан бир хил бўлишни хоҳладимда--доим юзига ниқоб ва кепка кийиб юради,ҳеч ҳам ечмайди . Ростини унга айтолмасдим --Энди тоғрисини айт-менгга мовий кўзлари тикканча айтди . Қойил,у мени сезган ягона инсон. --Айтди..-гапимни давомини айтмасимдан маскамни ечиб олиб,менинг юзимдаги жароҳатларга тикилиб қолди. --Буни ким қилди?Нега юзинг бу аҳволда?-менга савол берганча,бошқа хонадан керак бўлиб қолади деб сақланадиган дориқутини олиб келди . Лабим четидаги қонни секин спиртланган пахта билан авайлаб артди . Юзимдаги кўкаришларга ачинганча тикилди. --Энди менга айтарсан,буни ким қилганини-қўлларини асабийлашганидан қирсиллатишни бошлади. --Беҳосдан,йиқилиб тушдим-ёлғонимни давом эттирдим. --Юзинг билан тушдингми кейин-менга асабий жилмайди. --Виий,қаердан билдиз-кулмоқчи бўлганимда юзимда оғриқ турди. --Мен сенга ёш бола эмасман,урган ва йиқилганни фарққига бормайдиган-менга тикилганча жавоб кута бошлади . У дедим,бу дедим барибир ростини айтмадим . Минг қилса ҳам тоғам ва келинойимнинг уйида нон-туз еб катта булдим,уларни ҳеч қачон ёмонламайман . Мендан жавоб ололмаслигини билди чоғи ё маъюс кўзларимни янада намлашни хохламади ортиқ савол бермади фақат --Ҳали ҳаммаси яхши бўлади,доим ёнингда бўламан,Биби-у мен хафа бўлганимда айтадиган доимги жумларим билан юрагимга ўзгача ором берди . Ҳа айтганча,бу ҳаётда менинг исмимни фақатгина Биби деб у чақиради,болалигимда фақат мени дадажоним шунақа чақирар эдилар,у ҳам мен учун қадрли инсон бўлгани учун бунга рўй-хушлик бераман.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств