Смотреть в Telegram
#Бахт_табассуми --Маликова,дарсдан кейин қол-мусиқа устозим дарси тугагач,мени огоҳлантириб қўйди. Дарсларимни тугатиб,устозни олдига бордим. --Бибисора овозинг менга жудаям ёқди,мусиқа мактабига бормайсанми?-устозим ўтган сафарги тадбирда қўшиқ куйлаганимни эшитиб,ёқтириб қолган кўринади . Аммо тоғам ўлса ҳам бунга пул тўлаш тугул,розилик ҳам бермайди . Наилож,йўқ дейишга ҳаракат қилиб гап бошладим. --Устоз биласизми,тоғам мени бу соҳада ўқитмайди,кечирасиз--минг кўзимдаги қувончни яширган ҳолда йўқ дейишга мажбур бўлдим --Бибисора ҳавотир олма,сени ўзим бепул ўқитаман,дарсдан кейин 1 соатча вақт ажратсанг бўлди-устозим Баҳодирова Мумтоз менда иложсизликни кўрибди,жавобини эшитишим билан уларни қучиб олдим,бахтдан оз бўлсада юзимга табассум югурди . Узтозим билан мусиқа мактабига бордим,устоз ўзини анча йиллик тажрибали гитара чалиб қўшиқ айтадиган бола билан таништирди . Ё Ҳудойим,бу ўша мен эрталаб кўрган бола-ку . Негадир,юзимда табассум пайдо бўлди . Тасодиф деса ишонмасдим, энди эса ногоҳ унинг иштирокчисига айландим . Шу билан Рафет,ҳа унинг ўзига ўхшаб ноёб исми бор экан ва Мумтоз Баҳодирова менга гитара чалишни,овозимдаги баъзи хатоларни тоғирлашга ёрдам берарди . Гуруҳда ягона оғил бола у,қоган қизлар уни илинтиришга ҳаракат қилиб кўради,бесамар унинг заҳар гапларига рўбаро бўлади . У менга ўзгача муносабатда бўлиши,мен ич-ичимдан хурсанд қилади... Бугунги машғулот азгина чўзилиб кетиб уйга кеч қолдим . Уйга кирганимни биламан,тоғамнинг совуқ нигоҳларига дуч келдим . Мени кўрганидан кейин,келасолиб юзимга тарсаки туширди. --Сен ифлос,мени қаерда юрганимни билмайди,тоғам деб билганингни қиляпсанми?-иккинчи тарсакини қабул қилдим,юзим ловуллаб ёнишни бошлади,лабим чети қонаб кетди . Мени бир чеккада мамнуният билан кузатиб турган Меҳрангиз опамни кўриб ҳаммасини тушундим,нима деган булса ҳам тоғамни яхшигина ишонтирибди . Пайт пойлаб юради,мендан хато ўтдими ё йўқ фарқи йўқ тоғам ва келинойимга ёмонлаб мени урдиради. --Йўқол,хонангга бугун кечки овқат йўқ сенга--тинимсиз зарбаларни қабул қилиб олган бу танам билан судралганча,хонамга чиқдим,ўзи эрталаб ва кечки вақт овқаланаман,шуни ҳам зўрға беришади . Кўзларимга қуйилиб келган бу аччиқ ёшларим билан онамни суратини қучганча йиғлаб ўтирдим.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств