Смотреть в Telegram
𝐇𝐮𝐬𝐡𝐛𝐨̃𝐲 𝐳𝐚𝐧𝐣𝐚𝐛𝐢𝐥
💍
#Бахт_табассуми Мен томон машинанинг ичида кўзлари ғазабдан отилиб кетаман деганча важоҳат билан юриб келаётган тоғамни кўрдим,шу заҳотиёқ оёқларим ўз-ўзидан бўшашиб,қўлларим қалтирашни бошлади. Мен бўладиган ҳозирги ҳодисанинг гувоҳи Парвина бўлишини хоҳламайман,у мени ўзи доимги беғубор Бибисора ва "меҳрибон" келинойи ва тоға қўлида ўсган қиз деб гавдалантиришини хоҳлардим.. --Чарс-юзим гувуллашни бошлади тарсаки зарбидан,қўлларимни узиб олар даражада сурдаб кетаётган тоғамнинг ортидан эргашдим,менинг орқамда ҳали ҳеч нарсага тушунмаган Вина қараб қолди. Ич-ичимдан минг бўлакларга бўлиниб кетдим,кўзларимдан тўхтовсиз ёшлар оқишни бошлади,кафтим билан сидирган ҳолда,машинанинг ичида болалагимдаги "ширин" хотиралардан бири кинотасмасидек айланишни бошлади: --Бугун менинг дадамдек бўлиб қолган,тоғажонимни туғилган кунига кичик совға сифатида қўшиқ куйлаб бермоқчиман-7 ёшлигимда тоғамни туғулган куни учун катта базм уюштирилди,ёш қизча эмасманми,тоғам учун нимадир чин дилдан ўзим меҳнатим орқали совға беришни истадим,болаликдан шундайман мен қадрли инсонларим учун ҳеч қачон тайёр нарса сотиб олмайман,арзимас бўлса ҳам қадрли совға беришга ҳаракат қиламан,бу мен учун болалик одат,тоғамга ҳам шуни лойиқ кўргандим. Жажжи қўлчаларимда қўшнимизнинг ўғли Самирни гитарасини олиб,қўшиқ куйлашни бошладим. Қўшиқни якунлашим биланоқ ҳамма бирдан қарсак чалди,кайфиятлари чоғ эди,аммо мен кутган инсон тоғамнинг юз қиёфасини кўриб,қалбим уввос солиб йиғлаб юборди,лабларимда табассум,кўзим тўла ёш. Мени меҳмонларни олдидан сурдаганча олиб кетиб,3 қаватдаги хонамга олиб кирди. --Мени шарманда қилдингку етимча,ўл қўшиқ айтмай. Ҳамманинг олдида обрўйим ер билан бир қилдингкуу,сен қиз. Кимсан Ҳаликовлардан қўшиқчи чиққан деган иснодни хохлаганмидинг--юзларимга,баданларимга аёвсиз тушаётган зарбалардан,ҳамма жойим оғришни бошлади. ---Мана шу қўлинг билан гитара чалиб,қўшиқ айтингга,текинтомоқ-минг додлашимга қарамай,тоғам таёқ олиб келганча столнинг устига бармоқларимни қўйиб,аямай уришни бошлади. Ҳар теккан зарбидан қўлларим қонашни бошлади,кўзларимдан дув-дув ёш оқарди. Мен жажжи қизалоқ учун энг алам қиларлиси тоғамнинг урган зарбаларидан эмас,уларнинг номига мен доғ тушурганим.
Поделиться
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств
Запустить