Смотреть в Telegram
𝐇𝐮𝐬𝐡𝐛𝐨̃𝐲 𝐳𝐚𝐧𝐣𝐚𝐛𝐢𝐥
💍
Доимги дилхираликларни унутган алфозда,ўзим ёқтирган қаймоқранг талстовка ,шимим ва қизил пальтомни кийганча институт томон отландим . Мен Бибисора Маликова 19 ёшлик "Жаҳон тиллари"университенинг 3 курс гранд талабасиман . Институтга автобусдан тушиб,кираётганимда Нозанин тоғам олиб берган Кияда йигити билан тушиб келди . Ҳайрон қоламанда,йигити уни эмас у йигитини олиб юради . Қандай замонга келдик-а,сўтак болларни дарахтни тепмасанг ҳам ўзи тушиб келади,шулардан бири Нозанинни йигити Фарҳод . Институтда биронта ҳам дугона тугул дўстим ҳам йўқ севган йигитни гапирмаса гам бўлади ,доим ёлғиз юраман,менга сохталик уфуриб турган муносабатлардан ёлғизлик минг чандон афзал. --Жин урсин!яна шу телпакбошми,шуни кўрсам асабларим "гитара" чалади,камига битта курсда ўқийман. --Бибисора тўхтанг,сизда гапим бор-шошганча ортимдан юриб келди . Ҳаҳ,гапинг билан қушмазор бўлгур,суюқ --Нима кеча мени тушингда кўрганмидинг,эрталабдан йўқлаяпсан-ўзи доим йўлимдан чиққаверади,яна камига тақдир дейишига ўлайми,32 та тишини кўрсатганча илжайиб --Йўғэеей,ғалати қизсизда,Бибисора,мен шунчаки сиздан ҳол-аҳвол сўрамоқчидим,яхшимисиз?-бошини қашлаганча --Бўлди,сўрадинг энди кет-гапини ҳам эшитмасдан хонага кириб кетдим . Орқамдан у ҳам келиб менга термулганча жойига жойлашди . Шу болани институтни ярми ёқтиради,менимча бой бизнесменнинг ўғли ёки оқиш юзи ва келишганлиги учундир,билмам лекин менга атом зарраси қадар бўлсин ҳамки ёқмайди,жа севгинг келса қолган шуунча қизни сев,менда оқга мойил,кичик қора кўз ва шўх қизни севгунча . Курсдаги қизларни айтишича,менда одамни ўзига тортадиган нимадир бор,мен шуни биламанки менда инсонларни мафтун қиладиган гўзаллик йўқ,асло ---Оо узр бехосдан-юзига 10та уйни ремонт қилиш учун етадиган шпакулофкали қиз Гўзал орқамдан итарворди,ҳалиям гавдамни тез тиклаб йиқилмадим,энди ўзингдан кўр --Ооой узр хунугим,бехосдан-овозимда унга тақлид қилганча ингичкалаштириб,ерда мен оёғидан чалиб йиқитган Гўзални устидан ошиб ўтиб кетдим. --Тарбиясиз Ҳаа,айтганча сенда тарбия берадиган ота-онанг ҳам йўқ-куу-ёқимсиз эшакникидан баттар овозини чиқарганча кулди. --Агар сенга ўхшаб тарбиясиз,бехулқ қиз бола номига иснод қилиқлар қилиб юрадиган ота-онали тўкис бўлгандан кўра,ота-онам бўлмагани яхши-шундай деганча унга табассум қилиб,"етимча" сўзидан ич-этим тирналсада,кулганча унинг қизариб кетган юзига қараб ўтиб кетдим.
Поделиться
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств
Запустить