* * *
— Нега ушлаб қолишга улгурмадингиз ҳайронман!
— Уни йиқилиб кетади деб ўйламадим, қўлимдан чиқиб кетди, ушлаб қолгандим.
Кўзларимни очолмасам ҳам овозлар қулоғимга чалинишни бошлади.
— Энди қачон ўзига келади? Икки соатдан бери ҳушсиз?
— Шифокор ҳаммаси жойида деди.
— У шифокор ҳам тузук қуруқ диагноз қўёлмай кетди-ку!
— Нимадир ғалати... — Азфарнинг овози яна узоқлардан эшитилди, — У бир вақтлар шу зинадан йиқилиб тушганини айтганди.
Мен уйғонишим керак. Зудлик билан!
— Аммо, у вақти сени танимасди. Сен ҳақингда, салтанат ҳақида сўзлаганди.
— Кейинчи?, — давомини талаб қилди Асад.
— Кейин, ҳушидан кетиб қолди, ўзига келганида айтган ҳамма гапларидан тонганди. Қайтага ўзимни жиннига чиқарганди, — Азфар кулгани эшитилди.
— Бу ерда бир гап бор... — Асад ўйчан деди.
Мен ҳозиргина ўтмишга бордимми? Бироқ қандай қилиб? Уларнинг суҳбатидан аввал Азфарнинг ишхонасида ишлаган бўлиб чиқяпман. Ва биз бир биримизни севганмиз...
Мен чиндан ўзим эслолмаётган ўтмишга борган бўлсам, аммо, бу мантиққа тўғри келмаяпти.
— Менимча у ўзига келди, — Асаднинг овози яқинимдан янгради, — Зулфия, бизни эшитяпсанми, Зулфия...
Базўр бошимни силкидим. Улар чуқур хўрсинишди. Менимча ўзимга келганимдан хурсанд.
— Биз қўрқиб кетдик, — кўзимни очганимда Асад деди, — Нега бунчалик шошиласан?
Мен қандайдир жигарранг мебеллардан иборат хонада ётардим. Тушундимки, ҳамон антиқа меҳмонхонадамиз.
— Билмай қолибман, — уларнинг суҳбатини ва тушунарсиз жойга бориб келганимни ичимга яширдим, — Тўсатдан содир бўлди.
Азфар хонанинг бурчагида қўл қовуштириб турарди. У ҳозиргина тушимми ўнгимми билмайман қаерда мулойимроқ эди, қаршимда эса ўша совуқ йигит турибди.
У бир вақтлар мени севганига ишониш қийин.