Смотреть в Telegram
ЛЕЙКОЗ (лейко…) , лейкемия, оқ қон — қон ишлаб чиқарадиган тўқималарнинг ўсма касаллиги, бунда кўмик зарарланади ва нормал кон ҳосил бўлиши жараёни бузилади; қон яратувчи аъзоларда ёш патологик ҳужайра элементлари ўсиб кетади, лимфа тугунлари ва талок, катталашади, қонда ўзига хос ўзгариш содир бўлади. Касаллик сабаби тўла-тўкис аникланмаган. Лейкознинг келиб чиқишида вирусли, эндоген, кимёвий ва радиацион назариялар мавжуд. Ўткир Лейкоз, сурункали миелолейкоз (миелоид туркумидаги хужайраларнинг ҳосил бўлиши бузилади) ва б. шакллари фарқланади. Ўткир Лейкозга интоксикация хос бўлиб, асосан, т-ра кўтарилади, оғиз бўшлиғи ва томоқда йирингли-ярали жараёнлар, қонсираш кузатилади, асаб системаси издан чиқиши мумкин. Қон таркиби ўзгариб, бунда нормо-, эрито – ва мегалобластлар кўпайиб кетади. Периферик қонда анемия, тробоцитопения, лейкограмма ўзгариши, қон яратилишининг тўсатдан тўхташи ва ҳ. к. кузатилади. Сурункали Лейкоз дастлаб сезилмаслиги мумкин. Қувватсизлик, бош айланиши, кўп терлаш, апатия, бир оз ҳарорат кўтарилиши рўй беради. Беморнинг суяклари зирқираб оғрийди, меъда-ичак фаолияти бузилади; жигар, талок, ва лимфа тугунлари катталашади. Оғирроқ (терминал) қолларда анемия, тромбоцитопения авж олади. Лейкоцитлар, хусусан базофил ва эозинофиллар сони ортади. Қонда донадор лейкоцитлар кўпаяди, баъзан гемолитик синдром (қ. Гемолиз) кузатилади. Давоси. Ўткир Л . да ва сурункали Лейкоз зўриққанда бемор касалхонада даволанади. Рентгенотерапия, қувватга киритадиган, камқонликка қарши дорилар буюрилади, қон қуйилади.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств