Фурқат туманида ИИО ходимларига фаол қаршилик кўрсатган шахсларнинг қилмиши бўйича прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 21 ноябрь куни тумандаги Истиқлол кўчасидаги савдо дўконлари олдига тадбиркор томонидан камералар ўрнатиш жараёнида, фуқаролар Ф.Р. (аёл) , Д.Ю., У.М., ҳамда вояга етмаган А.А. томонидан қаршилик қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан қилинган мурожаат асосида тумани ИИБ профилактика инспекторлари ҳодиса жойига етиб бориб, фуқароларни тинчлантиришга ҳаракат қилишганида, ушбу фуқаролар жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан жанжал кўтаришган. ИИБ ходимларининг қонуний талабини бажармай фаол қаршилик кўрсатишиб, куч ишлатишган ҳамда ходимларнинг хизмат кийимига зарар етказишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt |
🔹Telegram |
🔹Facebook |
🔹Instagram