Олтиариқ туманида ИИО ходимининг қонуний талабини бажармасдан, жамоат тартибини бузган шахс 5 суткага қамалдиЖорий йилнинг 24 ноябрь куни Олтиариқ тумани Тошкент маҳалласида яшовчи фуқаро Б.С. деҳқон бозорига кириш эшиги олдига, ўзига тегишли “Nexia-3” русумли автомашинасини қўйиб, фуқароларнинг ҳаракатланишига халақит берганлиги, ва эътирозларига сабаб бўлганлиги учун ИИО ходими томонидан транспорт воситасини бу жойдан олиши айтилган. Бироқ Б.С. ходимнинг қонуний талабларини бажармай, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан бақир-чақир қилиб, сўкиниб, жанжал кўтарган.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.С.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисми билан баённома расмийлаштирилган.
Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди томонидан Б.С.га нисбатан юқоридаги моддалар асосида 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари жарима жазоси тайинланган.
Каналга уланиш 👉 fviib.uz🔹Websаyt |
🔹Telegram |
🔹Facebook |
🔹Instagram