8 ДЕКАБРЬ
Онгнинг синиқ шиша васлида акси –
Соқолим суқула бошлайди тонгга.
Печ ичида жирканч олов – кераксиз,
Синган суякларим печ ичра ёнган.
Столнинг устида китоб – ўқилган,
Столнинг устида шеър – ёзилмаган.
Зулматнинг нурлари кираркан, тунда
Тўқнаш келадилар Мен – қазилмага.
Тамаки исида роҳатни суйиб,
Суратин чизганда нафсимга ҳавас.
Руҳимни жисмимга ўтқазиб қўяр
Кислород – ҳақиқий совутилган газ.
Саробга дўнади қоралик рангги,
Тиззамдаги оғриқ яратилган – У!
Шаҳарни бир ўзи кезади гангиб
Менинг кўзларимга бегона уйқу...
2022
ФЕРУЗШОҲ