Смотреть в Telegram
Қарши зарба Ривоят қилинишича, бир ёши улуғ киши ўғлининг фалсафа бўйича докторлик даражасини олганидан хабар топади. Бир куни улар тушликда биргаликда ўтирган эдилар. Шунда ёши катта киши ўғлидан сўрайди: "Сен қайси соҳада докторсан? Одамларни даволайсанми?" Ўғли жавоб беради: "Йўқ, ота, мен фалсафа фанидан докторман." Ота сўрайди: "Фалсафа нима дегани?" Ўғил шундай жавоб беради: "Қаранг, олдимиздаги товоқда палов ва паловнинг устида битта товуқ бор. Шундай эмасми, ота?" Ота жавоб қилади: "Ҳа, тўғри." Шунда ўғил айтди: "Мен фалсафа ила сизни палов устида битта эмас, балки икки товуқ борлигига ишонтиришим мумкин!" Шунда отаси ўз содда фикри билан айтди: "Мошоаллоҳ, мен ҳозирнинг ўзида ишондим." Кейин отаси қўлини чўзиб, палов устидаги товуқни олди ва уни ўз олдига қўйди. Сўнгра ўғлига мурожаат қилиб шундай деди: "Хўп, мен шу товуқни ейман, сен эса ўзинг айтган иккинчи товуқни топиб ейсан." Ўзингизни қанчалик билимли деб билманг, ҳеч қачон отангиз билан ўйнашманг ёки унинг ақлини синаманг. Farzand kamoli | Telegram
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств