Қайноғамнинг хаёли бутунлай бошқа нарсада - бўлажак "висол завқи" да эди. Шу сабаб у малъун уйни тезроқ тарк этишни истаётгани биргина менга аён эди. Қайноғам билинар билинмас тамшанганча "Юринг келин, сизни бир йўла ишга ташлаб ўтаман" деб уйдагилар билан хайрлашди.
Биз йўлга тушдик.
-Боражак квартирамизда ҳамма нарса муҳайё, асалика, - лаб-лунжини йиғиштира олмай илжайди қайноғам,- кеча барини "есть" қилиб келганман. У чап қўлида рулни ушлаб, ўнг қўлини мен томонга ўрмалатган ҳам эди-ки,
-Жооон, -дедим базўр қўлини ушлаб,-илтимос икки сихгина шашлик олиб беринг, дил кетди.
-Сендан шашлик айлансин.
Қайноғам машинасини йўл четидаги ошхонада тўҳтатиб ичкарига кириб кетди. У кўздан йўқолиши билан мен ички кийимимга яширган...