ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ СОЛИҚ ХОДИМЛАРИ: "МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ ВА АДОЛАТСИЗЛИК ҚАЧОН ТУГАЙДИ?"
Фарғона вилояти солиқ бошқармаси томонидан дам олиш кунлари ҳам мажбурий тартибда, режа-график асосида маҳаллий солиқлар учун план бериляпти. Солиқ инспекцияси ходимлари одам эмасми? Қачонгача мажбурий меҳнат давом этади?
Иш вақти меҳнат шартномасида 9:00 дан 18:00 гача белгилаб қўйилган. Аммо ҳар куни эрталаб 7:45 да ёки кечқурун 20:00 да селектор йиғилишлари ўтказилади. Бундан мақсад нима?
Ойликлар эса қилинган иш ҳажмига нисбатан жуда кам. Бу ҳолат қачонгача давом этади? Ходимларнинг оиласи йўқми? Ёки солиқ бошқармаси раҳбариятининг оиласи йўқми? Овқат пули деган тушунча йўқолиб кетдими?
"KPI" деган балонинг пайдо бўлиши билан на берилган режада шаффофлик бор, на ходимларга тинчлик. Шанба ва якшанба кунлари ишга чиққанлик учун икки ҳисса миқдорида ойлик тўланиши Меҳнат кодексида белгиланган бўлса-да, бу қоиданинг фақат қоғозда қолиб кетиши адолатсизликдан бошқа нарса эмас.
Бу ҳолат қачон тугайди? Тизим қачон ўз ҳолатига келади?
Фарғона вилояти солиқ ходимлари номидан, ушбу масалага жиддий эътибор қаратилишини ва ҳал қилиниши учун мақола чиқаришингизни сўраймиз!
💬Telegram |
📱Facebook |
🐦Twitter |
📱Instagram |
▶️YouTube