ТЕЗ ЁРДАМ ХИЗМАТЛАРИ ПУЛЛИКМИ ЁКИ БЕПУЛ?
Ассалому алайкум Элтуз!
Андижон вилояти тез тиббий ёрдам маркази (вилоят шифохонаси)да барча хизматлар учун пул талаб қилинмоқда.
2-гуруҳ ногирони бўлган дадамни ҳозиргина 500 минг сўм тўлаб, уч кунга жойлаштирдик.
УЗИ хизмати учун 80 минг сўм, ЭКГ учун 57 минг сўм талаб қилинди.
Савол туғилади: тез тиббий ёрдам ва шошилинч тиббий хизматлар аслида пулликми ёки бепул?
Илтимос, бу ҳақда аниқ маълумот берсангиз.
Элтуздан жавоб: Ва алайкум ассалом.
Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам хизмати давлат томонидан молиялаштирилади ва аҳолига бепул кўрсатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги ПҚ-3973-сон қарорида ҳам таъкидланган.
Шунингдек, шошилинч тиббий ёрдам хизматлари ҳам давлат томонидан молиялаштирилади ва бепул бўлиши керак. Аммо, баъзи махсус тиббий хизматлар, диагностика ёки даволаш жараёнлари учун қўшимча тўловлар талаб қилиниши мумкин.
Сизнинг ҳолатингизда, агар тез ёрдам хизмати учун сиздан пул талаб қилинган бўлса, бу қонунга зиддир. Шунингдек, УЗИ ва ЭКГ каби хизматлар учун тўловлар талаб қилинган бўлса, бу хизматларнинг бепул ёки пуллик эканлигини аниқлаш учун шифохона маъмуриятига мурожаат қилишингиз тавсия этилади.
Агар сиздан ноқонуний равишда пул талаб қилинган деб ҳисобласангиз, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ишонч телефонига ёки маҳаллий ҳокимият органларига мурожаат қилиб, шикоят қилишингиз мумкин.
💬Telegram |
📱Facebook |
🐦Twitter |
📱Instagram |
▶️YouTube