ҚУНУТНИ ЎҚИМАЙ РУКУГА КЕТСА
#намоз
❓1521-CАВОЛ: Витр намозида қунут дуосини ўқимай руку қилса, кейин рукудан қайтиб қунутни ўқиса, рукуни қайта қиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фиқҳий қоидаларга кўра намозхон қунут дуосини ўқимасдан рукуга кетса, қайтиб қунут ўқимайди, балки намозини давом эттиради. Намоз охирида саждаи саҳв қилади.
Агар рукудан қайтиб, қунутни ўқиб қўйган бўлса, қайта руку қилмайди, балки тўғри саждага боради. Бу билан намоз бузилмайди. Аввал руку қилгани сабабли уни яна қайта қилмайди. Бу ҳолда ҳам намоз охирида саждаи саҳв қилади (“Ҳошиятут Таҳтовий”, “Раддул муҳтор” китоблари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube |
Instagram |
Facebook |
Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar