Смотреть в Telegram
​​МУРОБАҲА САВДОСИДА АЛДОВ ИШЛАТИЛСА #савдо 1519-CАВОЛ: Муробаҳа савдосида сотувчи таннархни айтишда ёлғон гапирган бўлса нима қилиш керак? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар муробаҳа келишувида сотувчи ёлғон гапирса, шунингдек, айтиши керак бўлган маълумотларни яширса, хиёнат ҳисобланади. Савдо тугаллангандан кейин бу хиёнат маълум бўлса, хиёнат қандай бўлганига қаралади. Агар нархнинг сифати борасида хиёнат қилган бўлса, мисол учун насияга сотиб олган нарсасини насия эканлигини билдирмасдан сотган бўлса, сўнг ушбу харидорга муробаҳа асосида сотса, харидорда ихтиёр бўлади. Истаса, келишилган нархни беради. Истаса, маҳсулотни сотувчига қайтариб беради. Агар хиёнат айтилган нарх миқдорида бўлса, мисол учун “100 мингга сотиб олганман”, десаю, сўнг 90 мингга сотиб олгани маълум бўлса, "Фиқҳул буюъ" китобида бундай ҳолатда харидорга ихтиёр бўлмаслиги, балки фақатгина хиёнат миқдорини кам бериши айтилган. Яъни мазкур мисолда 10 минг кам беради. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств