Смотреть в Telegram
*** Ё раб, кимга сўйлай дилда аламни, Боримни бағримдан юлиб кетди куз. Бир он тингламади, додим ноламни, Фурсат қолдирмади айтмоққа сўнгсўз. Қулоғим остида онамнинг саси, “Узоқ йўлдан толмай келдингми, болам..” Дилим қовжирайди, куяр нафасим, Онамсиз кенгайиб қолдими олам?... Битдими қисматим нурли куни, ё... Руҳавзо тушларим келмасми ўнгги. Тиллоранг рақсига этиб маҳлиё, Куз ютди шодлигим, умидим... сўнгги. Ўтар ғариб кунлар далли, дилозор, Кимдан меҳр тилай, сиздан зиёда. Соғиндим отажон, кўрсайдим бир бор, Она, дийдор энди қайси дунёда?!. Тун... борлиғим карахт, бедор ўйларим, Англаб улгурмайман росту рўёни. Умрнинг лаҳзалик эканин сўйлар, Отамнинг устунда қолган чопони... Зилола Хўжаниёзова https://t.center/dilgamaktublar
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств