Смотреть в Telegram
ҚАНДАЙ УРИШИШ МУМКИН? Афсуски, бу ҳолатдан қочиб бўлмайди. Ҳаммамиз қаттиқ овозда гапирмасликка, бақирмасликка ва атрофдагиларни бекорга хафа қилмасликка ҳаракат қиламиз. Лекин бу ишларни барибир қиламиз, чунки инсон табиати шундай. Болаларга бақириш эса жуда осон 😤 Чунки боғлиқлик қанчалик чуқур бўлса, муносабатларга ўз тажрибамизни шунчалик кўп “юклаймиз”. Ва она-бола муносабатидай чуқур боғлиқлик йўқ. Болага уни қандай бўлса, шундай қабул қилиш учун ички тинчликни топиш ва ўзи устидан ишлаш узоқ ва самарали ишни талаб қилади 💪📈. Агар ҳар бир одам бу йўлни танласа, дунё жуда гўзал бўларди. ➡️ Лекин онгсиз агрессиямиздан болаларни ҳимоя қилиш учун оддий қоидалар ҳам мавжуд. “Мен” деган фикрларни қўллаш. “Сен жуда секин ҳаракат қиласан!”, “Сен ёлғончи!”, “Сен яна келишувни буздинг!”, “Нега сен бундай қиласан!” – бу гаплар тўғрими? Асосида аслида биз ачулашганмиз. Бундан кўра, шундай деб кўрайлик: “Мен ишга кечикаётганим учун жуда асабийман”, “Сен мени алдаганда, мен қўрқаман ва ўзаро ишончимизга путур етади, деб хавотир оламан”, “Ҳаммаси режамизга мувофиқ кетмаётгани учун мен асабий ва ачулиман”. Фарқни ҳис қиляпсизми? Ҳаққоний бўлиш муҳим. Конфликт учун бутун масъулиятни болага юкламаслик керак. Агрессияни бошқаришни ўрганинг. Кимгадир 10 гача санаш ёрдам беради, кимдир муштларини ёпиб-очади. Менга эса ириллаб қўйиш ёрдам беради 😀. Кулгили ириллаш орқали асабни босиш мумкин, лекин болани қўрқитиш мумкин бўлган сўзлардан сақланинг. Эҳтиёткор бўлинг. Ҳатто туйғуларингиз чўққисида туриб, “портлаш”ни хоҳлаганингизда ҳам фикрларингизни бошқаринг. Болани камситиш, уни хафа қилиш шарт эмас. Тўхтаб бўлмасангиз, об-ҳавони, ҳукуматни ёки бошқа бирор нарсани “танқид” қилинг 🙈😂. Шундай қилиб, ортиқча нарсаларни камроқ гапирасиз. Умумлаштирманг. “Сен ёмонсан, даҳшатлисан, сени умуман бўлмаганинг яхши эди”, деб айтманг. Фақат муайян хатти-ҳаракатни танқид қилинг. @detskaya_psixologiya_uzb
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств