Ҳаммамиз ҳам Аллоҳдан чиройлисини, кўпроғини, яхшироғини сўраймиз. Фарзандлар камоли, соғлик, бойлик, мартаба, обрў, офият, барака сўраймиз. Дуоларимиз чиройли — махфийси ҳам, жаҳрийси ҳам. Айниқса жума кунлари имомларимиз чиройли дуо қилишади. Тинчлигимизга кўз тегмасин!
Биродарим, Фаластиндаги, Суриядаги, Уйғуристондаги, Ҳиндистондаги, умуман, ер юзидаги мазлум биродарларимиз ҳаққига ҳам дуо қилиб қўйинг. Махфий бўлса ҳам. Имом дуо қилмаса ҳам. Ўзингиз уларга офият ва нусрат, золим сионистларга эса Ўзи кифоя қилишини сўраб дуо қилиб қўйинг. Шу бугун. Ва ҳар намозингизда. Зора кўпчиликнинг дуолари ижобат бўлса. Зора...
Жумъа муборак!
@boburakmalov