Смотреть в Telegram
Ўрганишдан, билмайман дейишдан тўхтамаслик. 1492-йил 12 октябрда нима бўлган? Кимдир биладими? Билмаганлар учун айтишим мумкин. Христофор Колумб илк бор Америка қитъасига оёқ қўяди. Лекин нега Америка қитъаси Колумб номига қўйилмаган? Нега у Америка? Гап шундаки, Колумб янги қитъага етиб борганда у Шарқий Осиёга келдик, бунгача билинган Осиёнинг шарқига, яъни Японияга келдик деб ўйлайди ва шу фикрида қаттиқ туради, чунки диний муқаддас китобларда фақат шу қитъалар ҳақида ёзилган эди, ер бошқача бўлиши мумкин эмас эди. Ҳатто Колумб ўзи кашф қилган қитъадан қайтиб келиб ҳам у жойларни шарқий осиё деб юраверган, яъни бошқача бўлиши мумкин-ку деган хаёли ҳам бўлмаган. Колумбнинг энг катта хатоси мен биламан эди. 1499-1504 йилларда эса Колумб кашф қилган ерларга яна бир италян денгизчиси Америго Веспуччи бир неча бор саёҳат қилади ва у ўз саёҳатлари ҳақида ёзганда бу ерлар умуман ўша пайтга қадар хариталарда йўқ бўлган, муқаддас китобларда тилга олинмаган янги қитъа эканлиги одамларга тушунтиради. Унинг саёҳат ҳақида ёзганлари бутун Европа бўйлаб тарқали ва 1507-йилда Мартин Валдсмўллер Веспуччининг ёзганлари асосида янги дунё харитасини чизади ва у янги қитъани Америго Веспуччи яратди деб ўйлаб янги қитъага Америка номини беради. Бу ҳикоядан бир нарсани тушунишингизни хоҳлайман, инсон ҳеч қачон мен ҳамма нарсани биламан, менинг билимим етарли дея тўхтаб қолмаслиги керак. Айнан ҳамма нарсани биламан дейиў жоҳилият ҳисобланади. Бир италян кашф қилган қитъа номи бошқа бир италян номи билан аталиши эса жоҳилият учун Колумбга берилган жазо деб қабул қилинг. Бу билан нима демоқчиман, муваффақиятли инсонлар ҳеч қачон ўқишдан, ўрганишдан тўхташмайди. Доимий изланишда бўлишади. @bektoshkhatamov
Telegram Center
Telegram Center
Канал