Смотреть в Telegram
Зеҳният ўзгармаса, ҳаммаси бекор. Бизнинг жамиятда ҳам одамлар ўша эски сарқитлар, ҳар хил руҳ ва диний бир нималарга ишониш, динни фанатизм даражасига чиқариб олишлар кўпайиб бормоқда. 1500 йилгача мусулмон оламидаги ва умуман Осиё қитъасидаги яратилган империялар фақат ерларни фатҳ этиш билан чегараланган ва эгалланган ерларда мажбурий ўз дини ва одатларини сингдириш билан шуғулланган. 1500-йиллардан кейин Европа кучайишига сабаблардан бири “Кашф эт - фатҳ эт” принципи эди, фақатгина фатҳ этиш ва у ерда динни тарқатиш асосий иш эмас эди, уларга умуман урф-одатни тарқатиш шарт эмас эди, улар фатҳ этилган жойларда кашфиётлар учун илм инсонларини олиб юрар эди. Ҳатто 1798-йилда Наполеон Мисрни босиб олганда ўзи билан 165 нафар илм инсонларини олиб борган, улар орасида зоология, кимёгарлар, ботаниклар, географлар бор эди. Бу илм инсонлари бориб-бориб бутун Европани ривожланишига хизмат қилди. Биз эса ўша руҳлар, инс-у жинслар деган нарсаларга ишониб юравердик. Жуғрофия ўқитиш ширк деб баҳолаб қанча одамлар тошбўрон қилинишига нари-бериси 100 йил бўлди. Ўша даврларда ҳам бизникилар латта-путта, соч-соқол мавзуларида соатлаб муросалар, илмий мажлислар қилишган. Ҳозир ҳам жуда кўпчилик университетларда форма, галстук, соч-соқол, рўмол, такя деган нарсалар кун мавзусида турибди… аслида зеҳниятимиз ҳали ҳам ўзгармаяпти менимча… Биз ўқишдан асосий мақсад нима деган саволга жавобни ҳар биримиз ўзимизга бериб кўришимиз керак. Агар ўқишдан мақсад фақат диплом, фақат баҳо олиш ёхуд қандайдир ишга кириш бўлса, унда ўқиш умуман керак эмас, кашфиётчилар қўлида оддий қора ишчи бўлиб қолаверасиз. Асосий мақсад кашф этиш бўлиши керак. Кундалик равишда нимадир янги нарсани кашф қилиб боришингиз керак. @bektoshkhatamov
Telegram Center
Telegram Center
Канал